1 / 23

Мавзу: Молиявий натижалар хисоби

Мавзу: Молиявий натижалар хисоби. 1. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва таксимланиши 2. Махсулот сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) хисоби 3. Асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар хисоби 4. Давр харажатлари хисоби 5. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар хисоби

Télécharger la présentation

Мавзу: Молиявий натижалар хисоби

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Мавзу: Молиявий натижалар хисоби 1.Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва таксимланиши 2.Махсулот сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) хисоби 3.Асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар хисоби 4.Давр харажатлари хисоби 5.Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар хисоби 6.Молиявий фаолият бўйича харажатлар хисоби 7.Фавкулодда фойда ва зарарлар хисоби Якуний молиявий натижа

  2. Фойданинг куйидаги турлари бор:1. Махсулот сотишдан олинган ялпи фойда;2. Асосий фаолиятидан олинган бошка фойда (операцион фойда);3. Молиявий фаолиятдан олинган фойда;4. Фавкулодда олинган фойда;

  3. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг куйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади:1. Махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида аникланади:ЯФ= ССТ-ИТ

  4. 2. Асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошка даромадлар ёки бошка зарарлар сифатида аникланади:АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ,

  5. 3. Хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида хисоблаб чикилади:УФ = АФФ+МД-МХ,

  6. 4. Солик тўлагунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавкулодда (кўзда тутилмаган) вазиятларда кўрилган фойда ва минус фавкулодда зарар сифатида аникланади:СТФ = УФ+ФП-ФЗ

  7. 5. Соф фойда, у соликтўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтигрида колади, ўзида даромад (фойда)дан тўланадиган соликни ва минус конун хужжатларида назарда тутилган бошка соликлар ва тўловларни чикариб ташлаган холда соликлар тўлангунга кадар олинган фойдани ифодалайди:СФ = СТФ-ДС-БС

  8. Фойда куйидагича таксимланади: -солик конунчилигига мувофик давлат бюджетига соликлар, йигимлар ва тўловларга; -ишлаб чикаришни ривожлантириш ва захиралашга; -акция ва капитал эгаларига дивидендлар тўлашга.

  9. Махсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушумни хисобга олиш учун куйидаги хисобвараклар очилган:9010-«Тайёр махсулотни сотишдан олинган даромад»9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад»9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар»9040-«Сотилган товарларнинг кайтарилиши»9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар».

  10. Сотилган тайёр махсулот, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи тўгрисидаги ахборотлар куйидаги хисобваракларда акс эттирилади: • 9110-«Сотилган махсулот таннархи» • 9120-«Сотилган товарлар таннархи» • 9130-«Сотилган иш ва хизматлар таннархи» • 9140-«Даврий хисобда ТМЗларни харид килиш ва сотиш» • 9150-«Даврий хисобда ТМЗлар бахосига тузатишлар».

  11. Асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар куйидаги хисобваракларда акс эттирилади: 9310-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошкача чикиб кетишидан олинган фойда» 9320-«Бошка активларнинг сотилиши ва бошкача чикиб кетишидан олинган фойда» 9330-«Ундирилган жарима, бокиманда ва бурдсизликлар» 9340-«Ўтган йил фойдаси» 9350-«Оператив лизингдан олинган даромад» 9360-«Кредиторлик ва депонентлик карзларини хисобдан чикаришдан олинган даромадлар» 9370-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари» 9380-«кайтарилмайдиган молиявий ёрдам» 9390-«Бошка операцион даромадлар».

  12. Махсулот сотиш, маъмурий харажатлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари, бошка операцион харажатлар давр харажатлари таркибига киритилади.хисобвараклар режасига биноан давр харажатлари куйидаги хисобваракларда акс эттирилади 9410-«Сотиш харажатлари» 9420-«Маъмурий харажатлар» 9430-«Бошка операцион харажатлар» 9440-«Келгусида соликка тортиладиган базадан чегириладиган хисобот даври харажатлари»

  13. Молиявий фаолият бўйича даромадлар хисоби «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» номли 2-сон БхМС, «Ижара хисоби» номли 6-сон БхМС, «Молиявий инвестициялар хисоби» номли 12-сон БхМСлар билан тартибга солинади.Молиявий фаолият бўйича олинадиган даромадлар учун куйидаги хисобвараклар очилиши мумкин: 9510-«Роялтидан олинган даромадлар» 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» 9530-«Фоиз кўринишидаги даромадлар» 9540-«Курс фаркларидан олинган даромадлар» 9550-«Молияланадиган лизингдан олинадиган даромадлар» 9560-«Кимматли когозларни кайта бахолашдан даромадлар» 9590-«Молиявий фаолият бўйича бошка даромадлар».

  14. Молиявий фаолият бўйича харажатларга куйидагилар киради: -Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хисоб ставкалари даражасида ва улардан ортикча олинган киска муддатли хамда узок муддатли кредитлар бўйича, шу жумладан тўлов муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар. - Мулкни узок муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлар. - Чет эл валютаси билан муомалалар бўйича салбий курс тафовутларидан зарарлар. - Сарфланган (кимматли когозларга, шўъба корхоналарга ва хоказоларга) маблагларни кайта бахолашдан кўрилган зарарлар. - Ўз кимматли когозларини чикариш ва таркатиш билан боглик харажатлар. - Молиявий фаолият бўйича бошка харажатлар, шу жумладан салбий дисконт.

  15. Молиявий фаолият бўйича харажатларни хисобда акс эттириш учун куйидаги хисобвараклар очилган: 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» 9620-«Курс фаркларидан зарарлар» 9630-«кимматли когозларни чикариш ва таркатиш бўйича харажатлар» 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошка харажатлар».

  16. Фавкулодда фойда моддалари - бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ходиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолият доирасидан четга чикадиган тусдаги муомалалар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдадир. Бунга даромадларнинг фавкулодда моддалари ёки асосий фаолиятдан олинган бошка даромадлар бўлимида акс эттирилиши керак бўлган ўтган даврлардаги фойда кирмайди.

  17. Фавкулодда зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чикувчи ходисалар ёки муомалалар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташкари харажатлардир. Бунга фавкулодда ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр харажатлари кирмайди.

  18. Фавкулодда фойда ва зарарлар куйидаги хисобваракларда акс эттирилади:9710-«Фавкулодда фойда»9720-«Фавкулодда зарар».

  19. Якуний молиявий натижа - бу корхонанинг хисобот даврида жами фаолият турларидан олинган даромадлари билан жами фаолият бўйича кўрилган зарарларининг фаркидир.

  20. хисобот даврида хисобланган солик ва йигимлар суммаси куйидаги проводка оркали чегириб ташланади:Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»К-т 9810, 9820. соф фойда суммасига: Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 8710-«хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» зарар суммасига: Д-т 8710-«хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» К-т 9900-«Якуний молиявий натижа».

  21. Корхона 2005 йилда махсулотларни сотишдан 12000 минг сўм суммада тушум олди (шу жумладан ККС - 2000 минг сўм). Сотилган махсулотларнинг таннархи 6000 минг сўмни ташкил килди. Махсулотлар сотишдан ялпи фойда - 4000 минг сўм (12000 - 2000 - 6000). Махсулотларни сотиш харажатлари 2005 йилда 1700 минг сўмни ташкил килди. Тегишлича, сотишдан олинган фойда 2300 минг сўмга тенг (4000 - 1700). хисобот йилида корхонани бошкариш бўйича жорий харажатлар - 1200 минг сўм.Ушбу йилда корхона мулкни ижарага беришдан 2400 минг сўм суммада даромад олди (шу жумладан ККС - 400 минг сўм). Мулкни ижарага бериш корхона учун асосий фаолият тури хисобланмайди. Мулкни ижарага бериш билан боглик харажатлар (амортизация ажратмалари, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш хаки ва ижтимоий сугуртага ажратмаларнинг тегишли улуши) 1600 минг сўмни ташкил килди. 225 минг сўм суммада фойда солиги хисобланди

  22. Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни Сумма, минг сўмда 21-сон БхМС бўйича Дебет Кредит 1. Товарларни сотишдан олинган даромад акс эттирилади 10000 4010 9010 2. ККС хисобланди 2000 4010 6410 3. Сотилган товарларнинг таннархи хисобдан чикарилди 6000 9110 2810 4. Сотиш харажатлари хисобдан чикарилди 1700 9410 0200,1000, 6710, 5. Жорий харажатлар хисобдан чикарилди 1200 9420 0200, 1000,6710 6. Мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс этр. 2000 4820 9350 7. Ижара хаки суммасидан ККС хисобланди 400 4820 6410 8. Ижара бўйича харажатлар хисобдан чикарилди 1600 9430 0200,1000, 6710, 6520

  23. 10. хисобот даврининг охирида 9010-хисобваракнинг ёпилиши акс эттирилади 10000 9010 9910 11. хисобот даврининг охирида 9110-хисобваракнинг ёпилиши акс эттирилади 6000 9910 9110 12. хисобот даврининг охирида 9350-хисобваракнинг ёпилиши акс эттирилади 2000 9350 9910 13. хисобот даврининг охирида 9410, 9420 ва 9430-хисобваракларнинг ёпилиши акс эттирилади 1700 1200 1600 9910 9410 9420 9430 14. хисобот даврининг охирида 9810-хисобваракнинг ёпилиши акс эттирилади 225 9910 9810 15. хисобот йилининг соф фойдаси хисобдан чикарилади 1275 9910 8710

More Related