1 / 11

Бизнес Фаоллик ва Муҳит Индекслари

Ўзбекистон Бизнес Фаоллик ва Муҳит Индекслари: III.2009-I.2013 (тенденциялар, муаммолар ва таҳлиллар) О.Ғайбуллаев Иқтисодий тадқиқотлар маркази координатори

guest70088
Télécharger la présentation

Бизнес Фаоллик ва Муҳит Индекслари

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Ўзбекистон Бизнес Фаоллик ва Муҳит Индекслари: III.2009-I.2013 (тенденциялар, муаммоларватаҳлиллар) О.Ғайбуллаев Иқтисодий тадқиқотлар марказикоординатори Тошкент, 2013йил12 июнь

  2. БФИ динамикаси: 2009 йилIII ч. – 2013 йилI ч. Кутилаётган БФИ Ўзбекистон БФИ 2013 йил I чорагида 18,2 га тенгбўлдива 2012 йил IVчорак БФИ (24,8) билантаққослаганда 6,6 бандгапасайди Нега? Жорий БФИ БФИ нинг бундай пасайишини йил бошидаги фаолликнинг 2012 йил охиридаги юқори фаоллик билан таққосланиши билан тушунтирса бўлади. Таъкидлаш жоизки, жорий БФИ 2012 йил I чорагидаги БФИ (10,8) га нисбатан 7,4 бандга юқоридир. Келгуси чоракда корхоналар БФИ кўрсаткичини 35,4 гача ўсишини тахмин қилишмоқда

  3. Компонентлар бўйича БФИ • Ижобий омиллар • Жами корхоналарнинг 51,1%и тушум ҳажмини ошганлигини таъкидлашган. Бу эса мазкур кўрсаткич бўйича БФИнинг (31,7) юқори бўлишини таъминлади. • Корхоналар фойдасининг ўсишига ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талабнинг юқорилиги ижобий таъсир кўрсатди (янги талаб бўйича БФИ 31,4 га тенг). • 2013 йилнинг I чорагида корхоналар бўйича ўртача тушум ҳажми 40,2 млн.сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган чоракдаги кўрсаткичдан 6 млн.сўмга кўп демакдир. • Йил боши бўлишига қарамасдан 258 та корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ошганлигини таъкидлашган. Мазкур натижа ишлаб чиқаришда диверсификация даражаси ошаётганлигидан дарак беради. Ушбу кўрсаткич бўйича БФИ 25,7 га тенг бўлди.

  4. Компонентлар бўйича БФИ • Салбий омиллар • Корхоналарнинг 73,6%и корхона айланма маблағларидаги банк кредитларини улуши 30%дан кам деб жавоб беришди. • Тижорат банкларидан кредит олиш жараёнининг мураккаблиги банк кредитлари бўйича БФИ (5,3) нинг паст даражада бўлишига сабаб бўлмоқда. • Банк кредитлари БФИ ва инвестициялар бўйича БФИ ўртасида ижобий узвий боғлиқлик мавжуд (корреляция коэффициенти = 0,86). Демак, банк кредитларини жалб қилиш бўйича корхоналар кўрсаткичларини пастлиги ўз навбатида паст инвестицион фаолликка сабаб бўлаётган бўлиши мумкин (инвестициялар бўйича БФИ 6,1 га тенг). • Импорт бўйича БФИ (6,2) ва чет эл инвестицияси бўйича БФИ (6,9) пастлигича қолмоқда.

  5. Компонентлар бўйича БФИ (корреляция коэффициентлари)

  6. БФИ ҳудудлар бўйича (жорийва прогноз) • Республикамизнинг барча ҳудудлари ижобий БФИ кўрсатишди. Уларнинг кўрсаткичи энг паст Жиззах вилоятида (8,8) ва энг баланд Хоразм вилоятида (32,7) кузатилди. Хоразм вилояти корхоналари биринчи маротаба ҳудудлар ичида энг юқори натижани кўрсатдилар. Ушбу ижобий ҳолат ҳукуматимизнинг Хоразм вилояти иқтисодиётини ривожлантиришга бағишлаб қабул қилган қарорлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. • Ўтган чоракдаги салбий БМИ (-18) ва мазкур чоракдаги салбий БМИ (-12) Самарқанд вилояти корхоналарининг паст даражадаги фаоллигини изоҳлаб беради (БФИ=10). Вилоятда 2-марта кетма-кет салбий БМИ кўрсатилмоқда ва диққатга молик томони – барча компонентлар бўйича ҳам БМИ кўрсаткичлари кетма-кет 2-чоракда салбий бўлмоқда. Бу эса мазкур ҳолатнинг тасодифий эмаслигини кўрсатмоқда.

  7. БФИ тармоқлар бўйича (жорийва прогноз) 2013 йил I чорагида иқтисодиёт тармоқлари ўртасида хизмат кўрсатиш соҳаси (тармоқ БФИ = 21,8) ва транспорт ва алоқа соҳаси (тармоқ БФИ = 21,1) бизнес фаолликлари нисбатан юқорироқ бўлди. Транспорт ва алоқа тармоғидан бошқа барча тармоқларда БФИ кўрсаткчилари ўтган чоракдаги натижаларга нисбатан пасайди. Саноат тармоғи корхоналари кутилмаганда нисбатан паст фаоллик кўрсатдилар (тармоқ БФИ = 14,0). Ушбу паст натижага сабаб сифатида Тошкент шаҳри саноат корхоналарининг мазкур чоракдаги жуда паст фаоллик кўрсатганларини айтиш мумкин.

  8. Бизнес муҳити (жорийва прогноз)

  9. Бизнес муҳити (жорийва прогноз) • Сўровномага киритилган барча компонентлар бўйича бизнес муҳити ижобий (БМИ нолдан юқори) бўлди. Қуйидаги компонентлар бўйича юқори БМИга эришилди: • Қонунчилик (ИДС=40,0) ва мини-технологиях бўйича маълумотларнинг корхоналарга етиб бориши (33,5); • Ҳокимликлар (38,9) ва солиқ органлари (35,2) фаолияти; • Солиқ тўлаш, солиқ ҳисоботлари ва имтиёзлар (32,5). • Корхоналар фикрига кўра, қуйидаги чекловлар тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда: • Ишлаб чиқариш инфратузилмаси сифати – 700 та корхонадан 180 таси (25,7%) электр таъминотини “ёмон” деб баҳолади, 165 та корхона (23,6%) эса газ таъминотига салбий баҳо берди; • 161 та корхона (23,0%) маҳсулотларни нақдсиз (пул ўтказиш йўли билан) сотиб олиш муҳитини салбий деб топган (ушбу компонент бўйича БМИ 4,6 га тенг). • 139 та корхона (19,9%) банк кредитлари олишда қўйиладиган гаров шартларини ва кредит олиш жараёнини мураккаблигидан шикоят қилган.

  10. Чораксаволи Сиз қандаймақсаддамаҳсулот (хомашё, бутловчиқисмлар, асбоб-ускуналарёкитайёрбуюмлар) импорт қиласиз? ? (корхоналар сони) Товарлар импортининг асосий мақсади улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш деб импорт билан шуғулланаётган корхоналарнинг 50%идан кўпроғи жавоб беришди. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг аксарияти мамлакатимиз ичкарисида сотилади. “Нега ушбу товарларни импорт қиляпсиз?” деган саволга жавоб сифатида мавжуд товар ва хом ашёларнинг чет эл товарлари билан рақобатбардош эмаслиги (нархи ва сифати) кўрсатилган.

  11. Чораксаволи Маҳсулотларни (хизматларни) импорт қилишдагимуаммолар (корхоналар сони) Республика импортининг каттагина қисмини машиналар, асбоб-ускуналар эгаллайди. Лекин улар асосан йирик корхоналар томонидан импорт қилинади, кичик бизнес эса асосан хом-ашё, озиқ-овқат ва маиший техника импорт қилади. Импорт жараёнида асосий муаммолар сифатида юкларни транспортировка қилиш ва тўловларни амалга ошириш (конвертацияни қўшган ҳолда) мураккабликлари топилди.

More Related